21.05.2024 23:07
7212
Теглар
«Сен билан бир жамоада тўп суриш шараф эди» – Роналду Крооснинг фаолиятини якунлагани ҳақида

«Реал» клуби собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналду Евро-2024дан кейин футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилган Тони Кроосга мурожаат қилди.

«Барчаси учун раҳмат, Тони! Сен билан бир жамоа ва майдонда тўп суриш шараф эди. Келажакдаги ишларингда энг яхши тилакларни билдириб қоламан», - дея ёзади Роналду ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Роналду ва Кроос 2014-2018 йиллар давомида Мадрид клубида бирга тўп сурган.

Аввалроқ, 34 ёшли германиялик яримҳимоячи ЕЧЛ финалидан кейин «Реал»ни тарк этиши, Евро-2024дан сўнг эса фаолиятини якунлаши ҳақида маълум қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар