21.05.2024 23:27
2754
Теглар
Расман: «Челси» Почеттино истеъфога чиқарилганини эълон қилди

«Челси» клуби мавсум якунларига кўра, мураббийлар штаби истеъфога чиқарилганини тасдиқлади.

Лондон клуби расмий сайти хабарига кўра, жамоа бош мураббийи Маурисио Почеттино билан шартнома икки томоннинг розилиги асосида бекор қилинган.

Аввалроқ, инсайдер Фабрицио Романо лондонликлар Почеттино ўрнига ёшроқ мураббий таклиф этмоқчи экани ҳақида хабар тарқатганди.

Маълумот учун, «Челси» АПЛ жорий мавсумини 63 очко билан 6-ўринда якунлаганди. Аргентиналик 52 ёшли мутахассис 2023 йилнинг ёзида «Челси» бош мураббийига айланганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар