21.05.2024 16:47
5727
«Мен ҳар доим айтганман – «Реал» фаолиятимдаги сўнгги клуб бўлади». Кросснинг фаолиятини якунлаши ҳақидаги мурожаати

«Реал» клуби ҳамда Германия миллий жамоаси яримҳимоячиси Тони Кроос футболчилик фаолиятини якунлаётганини маълум қилди.

Германиялик 34 ёшли футболчи Чемпионлар лигаси финалидан кейин «Реал» билан хайрлашади. Ўз мамлакатида ўтадиган Европа чемпионатидан сўнг эса футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди. 

«Мен ҳар доим айтганман – «Реал Мадрид» фаолиятимдаги сўнгги клуб бўлади. 2014 йилнинг 17 июл – «Реал»даги фаолиятим бошланган кун, ҳаётимни ўзгартирган кун. 

Орадан 10 йил ўтиб, мавсум якунида Мадриддаги ажойиб саргузаштим якунига етмоқда. Бу ерда ўтган ҳаётимнинг ушбу ажойиб онларини ҳеч қачон унутмайман. Мени қучоқ очиб кутиб олган ва ишонч билдирган барчага миннатдорчилигимни етказмоқчиман. Мени қўллаб-қувватлаган, биринчи кундан ҳозиргача меҳр-муҳаббатини намоён этиб келаётган барча мадридисталарга раҳмат!

Футболчилик фаолиятимни Европа чемпионатидан кейин якунлайман. «Реал» сўнгги клубим бўлиб қолади. Бундай қарорни ўз вақтида қабул қилаётганимдан хурсандман ва бундан фахрланаман. Фаолиятимни энг юқори чўққида якунлаш ҳар доим менинг мақсадим бўлган. 

Энди бор эътиборим фақат битта нарсага қаратилади: Чемпионлар лигасидаги 15-соврин учун олға, Мадрид», - дея ёзади Кросс мухлисларга қилган мурожаатида.

Маълумот учун, ЕЧЛ финали 1 июн куни «Реал» ва «Боруссия» ўртасида бўлиб ўтади. Евро-2024 турнири эса 14 июндан 14 июлга қадар Германия майдонларида бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар