21.05.2024 12:33
13649
Теглар
Мбаппенинг укаси Франциянинг бошқа клуби билан келишувга эришди

Килиан Мбаппенинг укаси «Лилл»га ўтишга яқин турибди.

Журналист Санти Аунанинг хабарига кўра, «Лилл» ва 17 ёшли Этан ўртасида ёздаги трансфер бўйича оғзаки келишув бор. Маълум қилинишича, клуб аллақачон яримҳимоячини тиббий кўрикдан ўтказишни режалаштириб қўйган.

«Лилл» билан келишув кичик Мбаппе учун фаолиятидаги илк профессионал битим бўлади. Унинг «ПСЖ» билан ўсмирлик шартномаси мавсум охирида тугайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар