Кроос Евро-2024дан кейин футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди
Мадриднинг «Реал» клуби ҳамда Германия миллий жамоаси яримҳимоячиси Тони Кроос футболчилик фаолиятини якунлаётганини маълум қилди.
Германиялик 34 ёшли футболчи Чемпионлар лигаси финалидан кейин «Реал» билан хайрлашади. Ўз мамлакатида ўтадиган Европа чемпионатидан сўнг эса футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди.
«Мен ҳар доим айтганман – «Реал Мадрид» фаолиятимдаги сўнгги клуб бўлади», - деган Кросс фаолиятини якунлаши ҳақида маълум қилиб.
Маълумот учун, ЕЧЛ финали 1 июн куни «Реал» ва «Боруссия» ўртасида бўлиб ўтади. Евро-2024 турнири эса 14 июндан 14 июлга қадар Германия майдонларида бўлиб ўтади.
Аввалроқ, Кроос ва Модрич Мадрид клуби билан келишувни бир йилга узайтиришни истаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар