21.05.2024 13:30
1847
Теглар
Компани — «Бавария» бош мураббийлигига номзодлардан бири

Венсан Компани «Бавария» бош мураббийлигига номзод бўлиб турибди. 

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, 38 ёшли мутахассис бошқараётган «Бёрнли» АПЛдан тушиб кетганига қарамай, мураббийга бир қанча клублардан таклифлар бор. 

«Манчестер Сити» собиқ ҳимоячиси «Бавария» раҳбарияти томонидан бошқа эҳтимолий номзодлар қаторида муҳокама қилинган. Роберто де Зербининг кетишини эълон қилган «Брайтон» ҳам белгиялик мураббий билан вазиятни кузатиб бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар