21.05.2024 13:36
2453
Теглар
Кейн энг яхши ҳужумчини танлади

Ҳарри Кейн бразилиялик Роналдони энг яхши ҳужумчи деб топди.

«Ғолиб қолади» ўйини доирасида «Бавария» форварди таклиф қилинган икки ҳужумчи орасидан энг яхшисини танлаши керак эди. 

Кейндан Криштиану Роналду ва Роналдо ўртасида энг яхшисини танлаш сўралган, у бразилиялик фойдасига танлов қилган.

Сўнг футболчига Роберт Левандовски, Алессандро Дел Пиеро, Андрей Шевченко, Жорж Веа, Дидие Дрогба, Самуэл Это'О, Луис Суарес, Серхио Агуэро, Рууд ван Нистелрой, Златан Ибраҳимович, Уэйн Руни ва ҳатто ўзи таклиф қилинди, лекин у ҳар доим Роналдога устунлик берди.

«Агар биз ҳужумчилар ҳақида гапирадиган бўлсак, R9'ни исталган футболчидан устун қўяман», — деди 30 ёшли инглиз.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар