21.05.2024 09:04
3112
Чуаменининг ЕЧЛ финалида ўйнамаслиги аниқ бўлди. Футболчининг Еврога бориши ҳам сўроқ остида

Орелиен Чуамени жароҳати сабаб Чемпионлар Лигаси финалида иштирок эта олмайди.

1 июн куни «Реал» турнир финалида «Уэмбли» стадионида Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши майдонга тушади.

Яримҳимоячи яримфиналдан ўрин олган «Бавария»га қарши жавоб ўйинида (2:1) жароҳат олганди. Таъкидланишича, футболчининг чап оёқ кафт суякларидан бири синган.

Чуамени тикланиш вақтини тезлаштирадиган ечим топиш учун турли тиббиёт мутахассислари билан маслаҳатлашди. Америкалик шифокор билан маслаҳатлашиш учун АҚШга борди, у ерда ташхис тасдиқланди ва даволаниш бўйича тавсиялар берилди.

24 ёшли францияликнинг Европа чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида қолмоқда. Чуаменининг ўзи 14 июн куни старт оладиган турнир бошланишига қадар тикланишига умид қилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар