21.05.2024 23:20
1833
Теглар
«Челси» Почеттинони истеъфога чиқаришга қарор қилди – Романо

«Челси» жорий мавсум якунида жамоа бош мураббийи Маурисио Почеттино билан шартномани бекор қилишга қарор қилган.

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, клуб раҳбарияти аргентиналик мутахассисни мавсум якунларига кўра, истеъфога чиқаришга қарор қилган. Томонлар ҳозирда келишувни бекор қилиш устида ишни бошлаган.

Қайд этилишича, Лондон клуби Почеттино ўрнига ёшроқ мураббийни таклиф этмоқчи.

Маълумот учун, «Челси» АПЛ жорий мавсумини 63 очко билан 6-ўринда якунлаганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар