20.05.2024 21:17
3728
Теглар
Расман: Арне Слот — «Ливерпул» бош мураббийи

«Ливерпул» янги бош мураббийини эълон қилди. Юрген Клопп ўрнини Арне Слот эгаллади. 

Мерсисайд клуби нидерландиялик мураббий билан 3 йиллик шартнома имзолади. 45 ёшли мутахассис 1 июндан ўз вазифасини бажаришга киришади. 

Слот сўнгги 3 мавсумда «Фейеноорд»ни бошқарди ва 2023 йилда жамоани Нидерландия чемпионига айлантирди, бу мавсумда эса роттердамликлар мамлакат кубогини ютишди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар