20.05.2024 19:12
1867
Теглар
«МЮ» Санчони 50 млн фунтга баҳоламоқда. У «Боруссия»да қолмоқчи

«Манчестер Юнайтед» Жейдон Санчонинг трансфери учун қанча маблағ сўраётгани маълум бўлди.

Журналист Бен Жейкобснинг хабарига кўра, Манчестер клуби англиялик яримҳимоячининг трансфери учун 50 миллион фунт сўрамоқда.  

Ярим мавсумни ижара асосида собиқ клубида ўтказган Санчо Дортмундда қолмоқчи. 

Маълумот учун, «Юнайтед» ярим мавсум ижара учун Дортмунд клубидан 3,5 миллион евро олгани маълум қилинганди. 

Аввалроқ, Эрик тен Ҳаг Манчестер клубини тарк этса, Санчо қайтиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар