«Ливерпул» билан хайрлашган Юрген Клопп жамоадаги принциплари ҳақида гапирди.
«Ишончим комилки, ҳамма қайта қуриш керак эмас деган фикрга қўшилади. Учинчи ўринни эгалладик — шундай кучли лигада.
Биз бошқалар учун энг муҳими натижа бўлган дунёда яшаяпмиз. Ҳамма нарсага эга бўлмаслик нормал эканини тушунамиз. Бу — ҳаёт учун муҳим сабоқ. Гап натижада эмас, йўлдаги бирдамлик менга ёқади. Ишлар ҳар доим ҳам мукаммал кетмаслиги мумкин.
Кўп пул ва энг яхши мураббийларга эга бошқа клублар ғолиб бўлади. Бизда энг яхши мураббий ёки энг яхши жамоа йўқ эди, лекин бир муддат энг яхши футболни кўрсатдик ва бу менга ёқди. Бизда мутлақо барқарор клуб бор, биз кўп пул сарфламаймиз.
Одамлар: «Сиз етарлича кўп пул сарфламадингиз», дейишади. Шу сизга керакми? Мен буни фақат ливерпулчасига тушунаман», — деди мерсисайдликлар устози Sky Sports эфирида.