20.05.2024 00:50
1772
Теглар
Кассьерра – Россия Премьер-лигаси тарихидаги илк пента-трик муаллифига айланди

Россия Премьер-лигаси 29-тури доирасида амалдаги чемпион «Зенит» Чеченистонда «Ахмат» устидан йирик 5:1 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувда петербургликларнинг барча 5та голига ҳам бир футболчи – Матео Кассьерра муаллифлик қилди. Шу тариқа, колумбиялик 27 ёшли форвард Россия Премьер-лигасида пента-трик қайд этган илк футболчига айланди. У 21та голи билан турнирда тўпурарлар рўйхатини бошқармоқда. Қайд этиш жоиз, РПЛ 2001 йилда ташкил этилганди.

Маълумот учун, «Зенит» турнир якунига бир тур қолганда 54 очко билан 2-ўринда бормоқда. Пешқадам «Динамо» ҳисобида 56 очко бор ва Москва клуби сўнгги турда 3-ўриндаги «Краснодар» (53 очко) меҳмони бўлади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар