20.05.2024 15:37
2406
Хави: «Лапорта билан гаплашиб олишимиз керак. Хотиржамман»

Хави Жоан Лапорта билан учрашиши ҳақида гапирди. 

«Агар менда янгилик бўлса, ҳар доимгидек сизга хабар бераман. Раҳбарият билан доимий алоқадаман. Ўтган сафар у мени «Алмерия» устидан қозонилган ғалаба билан табриклади».

Бирлик бўлиши керак. Уч ҳафта олдин биз бирдамлик, лойиҳа, умидлар, амбициялар ҳақида гаплашдик... Ўшандан бери фикрим ўзгармади, гарчи кўпчилик бу ҳақда гапирган бўлса ҳам. Келгуси мавсумни максимал иштиёқ билан бошламоқчиман. 

Лапортанинг жимлиги? Биз гаплашишимиз керак, лекин мен хотиржамман. Деку, Юсте («Барселона» спорт директори ва вице-президенти) билан учрашдим ва улар томонидан хотиржам  муносабатни ҳис қилдим. Ҳеч ким менга бошқача гап айтмаган», — деди «Барселона» устози «Райо Валекано»га қарши ўйиндан сўнг (3:0).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар