20.05.2024 09:47
4293
Гвардиола: «Келаси мавсум ҳам «Сити»да қоламан. Аммо 8 ёки 9 йил — кўрамиз»

Пеп Гвардиола унинг сири нимада эканлигини ва келаси йил ҳам «Сити»да қолиш-қолмаслиги ҳақида гапирди. 

«Муваффақият сири? Билмайман! Кўп ишлаш. Клуб ходимларини жуда ҳурмат қиламан. Камтар бўлиш керак ва бу ажойиб иш этикасини талаб қилади. Бир ўйин, бошқаси, кейингиси — ноябрда сиз ғалаба қозонаман, деб ўйлай олмайсиз.

Спорт директори менга футболчиларни беради ва мен уларга қайси позиция яхши эканлиги ҳақида ўйлайман. Ҳоланддан «алдамчи» тўққизлик сифатида фойдалана олмаймиз, футболчиларнинг маҳоратига мослашамиз. Менда ғоя бор ва ҳар бир футболчи уни амалга ошириши керак. Биз мослашамиз.

Кўп ойлар давомида Ҳоландсиз эдик, Хулиан Алварес ажойиб ишлади. Фил Фоден ниҳоятда иқтидорли — муҳим лаҳзаларда катта саҳнада. Ажойиб ўйинчилар, лекин Фил билан бизда ўзгача нарса бор.

«Сити»да қоламанми?  Вазият шундайки, мен қолишдан кўра кетишга яқинроқман. Клуб билан гаплашдик — ҳозир қолишни хоҳлайман.

Келгуси мавсумда қоламан ва кейин ҳаммаси бўйича гаплашамиз. Аммо 8 ёки 9 йил — кўрамиз», — деди «шаҳарликлар» бош мураббийи.

Эслатиб ўтамиз, «Сити» АПЛда кетма-кет 4 бор чемпион бўлган биринчи жамоага айланди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар