20.05.2024 01:37
2092
Теглар
А Серия. Лукаку 10 киши қолган «Рома»га «Женоа» устидан ғалаба келтирди

А Серия 37-тури доирасида «Рома» ғалабага эришди.

Римда ўтган «Женоа»га қарши баҳснинг 72-дақиқасида Паредеснинг четлатилишидан сўнг Де Росси шогирдлари майдонда 10 киши бўлиб қолишди. Шунга қарамай, Лукакунинг 79-дақиқадаги ягона голи мезбонларга ғалаба келтирди – 1:0.

Шу тариқа, «Рома» 63 очко билан 6-ўринда бормоқда. «Женоа» 46 очко билан 11-ўриндан жой олган.

А Серия. 37-тур

Рома – Женоа 1:0

Гол: 1:0 – 79 Лукаку.

Рома – Свилар, Челик, Льоренте, Ндика, Анхелиньо, Паредес, Кристанте, Пеллегрини, Бальданци, Бове, Лукаку.

Женоа – Жозеп Мартинес, Спенс, Вольякко, Васкес, де Винтер, Аарон Мартин, Бадель, Стротман, Френдруп, Экубан, Ретеги.

Огоҳлантиришлар: Паредес (72), Лукаку (79).

Четлатиш: Паредес (72).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар