19.05.2024 13:06
3828
Теглар
Терзич: «Уэмбли»да мавсумдаги энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз»

«Боруссия Дортмунд» Бундеслига 34-турида «Дармштадт»ни 4:0 ҳисобида енгиб, мавсумни 63 очко билан 5-ўринда якунлади. 

Дортмундликлар устози Эдин Терзич ўйиндан сўнг Германия чемпионатидаги сўнгги баҳс, Ройс ва ЕЧЛ финали ҳақида гапирди.

«Биз учун муваффақиятли кун бўлди. Ўйиннинг 30-дақиқасидан бошлаб кучимизни ишга солдик ва ҳақли ғалабага эришдик. 

Марко Ройс бугунги кундан хурсанд ва мамнун бўлди деб ўйлайман. 

Энди бор эътиборимизни «Реал»га қарши ЕЧЛ финалига (1 июн) қаратамиз. «Уэмбли»да мавсумдаги энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз», — дейди германиялик мутахассис.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар