19.05.2024 11:54
4479
Теглар
Тайсон Фюри: «Жангни мен ютгандим, аммо Усикнинг мамлакати уруш ҳолатида, шу боис ҳакамлар унинг тарафида бўлишди»

Тайсон Фюри Олександр Усик билан жангдаги мағлубиятдан кейин енгилганини тан олмади.

«Жангни мен ютгандим, аммо Усикнинг мамлакати уруш ҳолатида, шу боис ҳакамлар унинг тарафида бўлишди. Тўғри, Усик айрим раундларда устунлик қилгандир, аммо кўпроғида мен ғалаба қозонгандим.

Биз ҳали октябрда яна жанг қиламиз, келишувимизда реванш ҳақида банд бор», - дейди британиялик 35 ёшли боксчи.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонида ўтган бокс кечасида Усик Фюридан WBC камарини ҳам тортиб олди ва супероғир вазн тоифасида WBA, WBO, IBF, IBO, WBC чемпионлик камарлари эгасига айланиб, мутлақ чемпион бўлди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар