19.05.2024 16:23
871
Теглар
Монтеро мавсум якунигача «Ювентус»ни бошқаради

Паоло Монтеро «Ювентус» клубида бош мураббий вазифасини бажаради.

Клуб расмий сайти истеъфога чиқарилган Массимилиано Аллегри ўрнига мавсум якунига қадар бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида Паоло Монтеро фаолият олиб боришини эълон қилди.

Туринликларнинг собиқ ҳимоячиси саналадиган 52 ёшли уругвайлик мутахассис 2022 йилдан буён жамоанинг U19 жамоасини бошқариб келаётганди.

«Юве» 20 май куни «Болоня» ва 26 майда эса «Монца»га қарши баҳсни Монтеро қўл остида ўтказади. Клуб 4-ўринни нақд қилиб, ЕЧЛга йўлланма олган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар