19.05.2024 07:18
4855
Теглар
МЛС. «Интер Майами» 90+4-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришиб, пешқадамга айланди

МЛС мунтазам чемпионати Шарқ конференциясида «Интер Майами» муҳим ғалабага эришди.

Майамиликлар сафида Месси, Суарес, Алба ва Бускетс асосий таркибда майдонга тушган баҳсда мезбонлар Серхионинг узатмасидан кейин 90+4-дақиқада Кампананинг голи эвазига муҳим ғалабани қўлга киритди – 1:0.

Шу тариқа, «Интер Майами» 31 очко билан 1-ўринда бормоқда. 2-ўринга тушган «Цинцинати» эса 30 очко ва битта ўйин захирасига эга бўлиб турибди.

Интер Майами – Ди Си Юнайтед 1:0

Гол: 1:0 – 90+4 Кампана.

Интер Майами – Кэллендер, Вейгандт, Фрейре, Авилес, Алба, Бускетс, Грессель, Кремаски, Рохас, Месси, Суарес.

Ди Си Юнайтед – Боно, Эррера, Бирнбаум, Маквей, Bartlett, Педру Сантуш, Клих, Страуд, Hopkins, Ku-Dipietro, Бентеке.

Огоҳлантиришлар: Бирнбаум (20), Бентеке (25), Рохас (30), Маквей (48), Кампана (90+4), Клих (90+6).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар