19.05.2024 23:45
2129
Теглар
«Манчестер Юнайтед» Англия чемпионатида 34 йил ичидаги энг ёмон натижасини кўрсатди

«Манчестер Юнайтед» клуби АПЛ 2023/24 йилги мавсумни 8-ўринда якунлаб, турнир тарихидаги энг ёмон натижасини кўрсатди.

«МЮ» АПЛ 38-турида сафарда «Брайтон» устидан ғалабага (2:0) эришган бўлса-да, Эрик тен Ҳаг жамоаси мавсумни 8-ўринда якунлади. Манкунианлар сўнгги марта 1989/90 йилги Англия чемпионатида 13-ўринни эгаллаб энг ёмон натижасини қайд этганди. Ўшанда кейин клубнинг энг ёмон натижаси Дэвид Мойес қўл остида 2013/14 йилги мавсумда қайд этилганди – 7-ўрин. Эрик тен Ҳаг шотландиялик мураббийнинг антирекордини янгилади.

Маълумот учун, АПЛ 1992 йилда ташкил этилган бўлиб, ўтган йиллар давомида «МЮ» турнирда энг кўп – 13 марта чемпионликни қўлга киритган. Жамоа сўнгги марта Алекс Фергюсоннинг клубдаги сўнгги 2012/13 йилги мавсумида бош совринга эга чиққанди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар