19.05.2024 17:35
8727
Теглар
А Серия. «Каляри» «Сассуоло»ни мағлуб этиб, А Серияда қолиш учун муҳим қадам ташлади

Италия А Серияси 37-тури доирасида «Каляри» жамоаси сафарда «Сассуоло» меҳмони бўлди.

Ушбу баҳс 19-ўриндаги «Сассуоло» учун ҳаёт-мамот масаласи бўлса, «Каляри» ўйиндаги ғалаба эвазига лигадаги ўрнини кафолатлаш учун муҳим қадамни ташлаши мумкин эди.

Учрашувда Прати ва Лападуланинг голи Клаудио Раниери шогирдларига очколар сонини 36тага етказиб, 14-ўрин билан А Серияда қолиш вазифасини деярли удаллашига ёрдам берди. Шомуродов биринчи бўлимда тўп суриб, танаффусда захирага олинди.

«Сассуоло» эса 29 очко билан 19-ўринда қолди ва сўнгги тур олдидан чемпионат билан хайрлашиши деярли маълум бўлди.

А Серия. 37-тур

Сассуоло – Каляри 0:2

Голлар: 0:1 – 71 Прати, 0:2 – 90+1, пеналти Лападула.

Сассуоло – Консили, Миссори, Феррари, Эрлич, Руан, Дойг, Рачич, Матеус Энрике, Торстведт, Лорьянте, Пинамонти.

Каляри – Скуффет, Дзаппа, Мина, Доссена, Ауджелло, Дейола, Нандес, Гаэтано, Сулемана, Лападула, Шомуродов (Лувумбу, 46).

Огоҳлантиришлар: Торстведт (54), Дейола (61), Доссена (76), Пинамонти (79).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар