18.05.2024 21:42
1090
«Севиля» Кике Санчес Флорес мавсум сўнгида жамоани тарк этишини маълум қилди

Кике Санчес Флорес келаси мавсумда «Севиля»ни бошқармайди.

Клуб президенти Хосе Мария дел Нидо Каррасконинг айтишича, 59 ёшли мутахассис 30 июнгача мўлжалланган шартномасини бажариб, кейин жамоани тарк этади.

Флорес 2023 йил декабр ойидан бери «Севиля»да ишламоқда ва у андалусияликларнинг ушбу мавсумдаги учинчи мураббийи саналади. 

«Севиля» Ла Лиганинг 36-туридан кейин 41 очко билан 12-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар