Палмер — АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси
Коул Палмер ушбу мавсумдаги ўйинлари учун соврин олди.
«Челси» яримҳимоячиси 2023/24 йилги Премер-лиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди. Соврин учун «Манчестер Сити»дан Филипп Фоден ва Эрлинг Ҳоланд, «Нюкасл»дан Александр Исак, «Манчестер Юнайтед»дан Кобби Майну, «Арсенал»дан Букайо Сака ва Вилям Салиба, «Тоттенҳэм»дан Дестини Удожи ҳам даъвогар эди.
22 ёшли инглиз якунланаётган мавсумда АПЛда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди. У «кўклар»нинг энг яхши тўпурари ҳисобланади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар