18.05.2024 10:23
8345
Модрич «Реал»га жамоада қолиш истагини билдирди. У икки йирик таклифни рад этди

Лука Модрич «Реал»да ўйнашни давом эттирмоқчи.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, яримҳимоячи клуб раҳбариятини жамоада қолиш ва янги шартнома имзолаш истаги ҳақида хабардор қилган.

Таъкидланишича, маош ҳал қилувчи жиҳат эмас. Хорватиялик футболчи аллақачон бошқа клублардан тушган икки йирик таклифни рад этган ва «Реал» билан муносабатлари қандай ривожланишини кутмоқда.

Бу мавсумда 38 ёшли футболчи Ла Лиганинг 30 та ўйинида иштирок этди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар