18.05.2024 21:42
2163
Теглар
Marca: «Реал» Модрич билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди, Кроос ҳам қолишга яқин

Лука Модрич ва Тони Кроос «Реал»да қолишлари мумкин.

Олдинроқ клуб футболчилар билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлиги маълум қилинганди.

Маrca хабарига кўра, «Реал» президенти Флорентино Перес сўнгги соатларда Модрич ва Кроос билан учрашган. 

Мадридликлар хорватиялик 38 ёшли яримҳимоячи билан шартномани узайтириш борасида принципиал келишувга эришган. Лука жамоадаги янги ролини қабул қилди — у бу мавсумда асосий таркибда камроқ майдонга тушмоқда.

Кроос эса ҳали клуб билан келишувга эришгани йўқ. Аммо 34 ёшли немис ҳам битимни бир мавсумга узайтиришга яқин турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар