Юрген Клопп Чемпионлар Лигаси финалида «Реал»дан учралган мағлубиятдан кейинги ҳис-туйғуларини эслади.
2022 йилги турнир финалида «Ливерпул» ва «Реал» тўқнаш келган, мадридликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўшанда инглиз клуби 23 та зарба берган, Куртуа 9 та сейв қилган, «қироллик клуби» ягона аниқ зарбасини голга айлантирганди.
«Биз ўша баҳсда ўйнадик ва ҳар уч дақиқада дарвоза томон зарбалар бердик, аммо уларнинг дарвозабонида 12 та қўл бор эди.
Ва кейин улар гол уришди ва биз йўл қўйилган хато, ҳимояда яхшироқ ўйнашимиз мумкинлиги ҳақида гапирдик.
Ўша ўйинда рақиб 23 марта нотўғри позицияларда бўлди, аммо биз уларни жазоламадик. Гап уларнинг ҳимоясида эмас, барчаси Тибо Куртуа билан боғлиқ», — дея мерсисайдликлар устозининг сўзларини келтиради The Guardian.