18.05.2024 17:06
1133
«Эвертон» Гомеш ва Данжума жамоани тарк этишини маълум қилди, Янг билан шартнома узайтирилади

Андре Гомеш «Эвертон»ни эркин агент сифатида тарк этади.

Ливерпул шаҳри клуби яримҳимоячи билан шартнома узайтирилмаслигини маълум қилди. Худди шу нарса дарвозабон Энди Лонерганга ҳам тегишли.

Ижарага олинган вингер Арно Данжума «Вилярреал»га қайтадиган бўлди. Яримҳимоячи Жек Ҳаррисон ҳам «Лидс»га қайтади, аммо «Эвертон» Чемпионшип якунига етгач вингер бўйича музокаралар олиб боришга тайёр.

Ҳимоячилар Шеймус Коулмэн ва Эшли Янгга бир йиллик шартнома таклиф қилинди. Яримҳимоячи Идрисса Гуйе билан келишувни 2025 йилнинг ёзига қадар узайтириш банди ҳам фаоллаштирилган.

Шартномаси июн ойида ниҳоясига етадиган яримҳимоячи Деле Алли жароҳатидан тузалгунча жамоада қолади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар