18.05.2024 14:37
2792
Дэвис «Реал»нинг пассивлиги сабаб «Бавария» билан шартномани узайтиришни ўйламоқда

Алфонсо Девис «Бавария»да қолиши мумкин.

Bild журналистлари Тоби Алтшаффл ва Кристиан Фалкнинг ёзишича, ҳимоячи Мюнхен клубида яна бир неча йилни ўтказишни ўйламоқда. Футболчининг атрофидагилар ҳам буни тасдиқлаган. 

23 ёшли канадаликнинг «Бавария»да қолиш истагига уни сотиб олишга қизиқаётган «Реал»нинг пассивлиги ҳам таъсир кўрсатган. 

Таъкидланишича, Дэвис янги шартномани муҳокама қилишда молиявий томондан ён бермоқчи эмас. Аввалроқ у йилига 20 млн евро талаб қилаётгани хабар берилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар