18.05.2024 20:36
5414
Теглар
Бундеслига. «Байер» мавсумни  мағлубиятсиз якунлади, «Бавария» 2-ўринни «Штутгарт»га бой берди, «Боруссия»да 4:0

Германия чемпионатида мавсум якунланди. 

Чемпион «Байер» (90) сўнгги турда «Аугсбург»дан устун келиб, Бундеслигани мағлубиятсиз тугатди. 

«Бавария» (72) «Ҳоффенҳайм» билан баҳсда 6 дақиқада ичида 2 та гол уриб, сўнг 4 бор дарвозасидан тўп олиб чиқди ва 3-ўринга тушиб кетди. 

Мюнхен клубининг мағлубиятдан фойдаланган «Штутгарт» (73) «Боруссия М» дарвозасига жавобсиз 4 та гол уриб, мусобақани 2-ўринда якунлади. 

«Лейпциг» тўртинчи, «Боруссия Д» бешинчи бўлди. Дастлабки 5 та ўринни эгаллаган жамоа келаси мавсумда Чемпионлар Лигасида қатнашади. 

«Айнтрахт» (6-ўрин) Европа Лигасига, «Ҳоффенҳайм» (7-ўрин) Конференциялар Лигасига йўлланма қўлга киритди. 

«Кёлн» ва «Дармштадт» иккинчи Бундеслигага равона бўлди, 16-поғонадаги «Бохум» ўтиш ўйинида қатнашади. 

Бундеслига. 34-тур. 18 май
Байер — Аугсбург 2:1

Голлар: Бонифасе (12), Андрих (27) — Комур (62). 

Штутгарт — Боруссия М 4:0
Голлар: Гирасси (23, 31), Чон Ву Ён (75), Силас (83). 

Ҳоффенҳайм — Бавария 4:2
Голлар: Байер (8), Крамарич (68, 85, 87) — Тел (4), Дэвис (6). 

Айнтрахт — Лейпциг 2:2
Голлар: Экитик (60), Мармуш (77, пеналти) — Симонс (42, пеналти), Шешко (46). 

Боруссия Д — Дармштадт 4:0
Голлар: Матсен (30), Ройс (38), Брандт (72), Мален (88). 

Унион Берлин — Фрайбург 2:1
Голлар: Ҳоллербах (68), Ҳаберер (90+2, пеналти) — Доан (85). 

Волфсбург — Майнц 1:3
Голлар: Паредес (18) — Груда (24), ван ден Берг (71), Буркардт (85). 

Вердер — Бохум 4:1
Голлар: Фридл (6), Юнг (78), Стаге (80), Шмид (88) — Антви-Ажей (85). 

Ҳайденҳайм — Кёлн 4:1
Голлар: Динкчи (16, 22), Зесса (36), Бесте (78) — Тиггес (64).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар