18.05.2024 19:56
1819
«Брайтон» Де Зерби жамоани тарк этишини эълон қилди

«Брайтон» бош мураббийи Роберто Де Зерби мавсум якунида жамоани тарк этадиган бўлди. Бу ҳақда инглиз клуби маълум қилди. 

Италиялик 44 ёшли мутахассисга «Бавария», «Барселона» ва 
«Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдираётгани, улар орасида Мюнхен клуби фаворитлиги хабар қилинганди. 

Де Зерби «Брайтон»ни ўтган мавсумда сентябр ойида қабул қилиб олганди. Жамоа унинг қўл остида 2023 йили 6-ўринни эгаллаб, ўз тарихида илк бор еврокубокларда ўйнади. Бу мавсумда эса сўнгги тур олдидан 10-поғонага жойлашган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар