18.05.2024 13:10
5233
Теглар
«Бавария»да бош мураббийликка фақат бир номзод қолди. Фликни қайтармасликка қарор қилинди

«Бавария»да Томас Тухел ўрнини эгаллашга бир номзод қолди.

Bild хабарига кўра, спорт директори Макс Эберл Роберто Де Зерби вариантини олға сурмоқда. У аллақачон «Брайтон» бош мураббийи билан учрашган.

Душанба куни мюнхенликлар кузатув кенгаши йиғилишида италиялик мутахассиснинг номзоди муҳокама қилинди. Бошқа мураббий номи айтилмаган. 

Қайд этилишича, йиғилишда Ҳанси Фликни қайтариш имкониятини кўриб чиқмасликка қарор қилинган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар