18.05.2024 18:18
2529
Теглар
«Барселона» Хавини истеъфога чиқарса, мураббий ва унинг штабига 20 млн евро товон пули тўлаши керак бўлади

«Барселона» Хавини истеъфога чиқариш учун 20 млн евро товон пули тўлаши керак.

Аввалроқ «кўк-анорранглилар» бош мураббийи мавсум охирида ўз лавозимини тарк этиши ва клуб аллақачон унга ўринбосар қидираётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.

Mundo Deportivo ёзишича, агар «Барса» мураббий ва унинг ёрдамчиларини икки томонлама келишувсиз ишдан бўшатишга қарор қилса, 20 млн евро миқдорида товон пули тўлаши керак бўлади. Бу қиймат клубга ҳозирги молиявий аҳволи нуқтайи назаридан оғирлик қилади. 

Агар мутахассис ўз хоҳишига кўра кетишга қарор қилса (январ ойида у бу ҳақда эълон қилган, аммо кейинчалик фикрини ўзгартирганди), унда компенсация бўлмайди ёки клуб қарори билан сезиларли даражада камроқ берилади. 

Таъкидланишича, Хавининг клуб президенти Жоан Лапорта билан учрашуви келаси ҳафта бўлиб ўтади. «Барса» раҳбари мураббийнинг клубнинг молиявий аҳволи ҳақидаги гапларидан норози бўлган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар