17.05.2024 14:30
2191
Теглар
Ўзбекистон U-23 Олимпиада олдидан Янги Зеландия билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон U-23 жамоаси Олимпиада ўйинлари олдидан Франциянинг Ницца шаҳрида Янги Зеландияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.

ЎФА матбуот хизматининг маълум қилишича, беллашув 18 июл куни ўтказилади. 

Аввалроқ Темур Кападзе шогирдлари 7 ва 10 июн кунлари Тошкентда Мали ёшларига қарши ўртоқлик баҳслари ўтказиши хабар қилинганди.

Маълумот учун, Мали ва Янги Зеландия жамоалари ҳам Парижда ўтадиган Олимпия ўйинларида иштирок этади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар