17.05.2024 13:39
3701
Теглар
Рис Жеймс 4 ўйинга дисквалификация қилинди

Рис Жеймс учун мавсум якунланди. 

Evening Standard хабарига кўра, «Челси» сардори АПЛнинг 4 та ўйинига дисквалификация қилинди. У 19 май куни «Борнмут»га қарши сўнгги турда ўйнай олмайди ва янги мавсумнинг дастлабки 3 та баҳсида ҳам иштирок этмайди.

Ҳимоячи 15 май куни «Брайтон»га (2:1) қарши ўйин охирида қизил карточка олди. У майсага йиқилган рақиб ҳужумчиси Жоао Педрони тепди.

Аввалига 24 ёшли инглиз 3 ўйинга дисквалификацияга учраганди, бироқ Рис ноябр ойида «Нюкасл» билан баҳсда ҳам майдондан четлатилгани учун муддат узайтирилди.

Жеймс бу мавсумда Премер-лигада 10 марта майдонга тушиб, 2 та голга ассистентлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар