«Реал» Модрич ва Кроос билан келишувни яна бир йилга узайтиришга тайёр
Marcа хабарига кўра, Лука Модрич ва Тони Кроос «Реал»да яна бир йилга қолиши мумкин.
Манбанинг ёзишича, Мадрид клуби раҳбарияти хорватиялик ва германиялик яримҳимоячиларни яна бир мавсум ўз сафида олиб қолмоқчи ва улар билан келишувни узайтириш ҳақида ўйлаймоқда. Модрич ва Кроос ҳам «Реал»да қолиш истагини билдирган.
Аввалроқ, уларнинг жамоадаги тақдири Кроосга боғлиқ экани, Тони жамоа билан хайрлашса, Лука Мадрид жамоасида қолиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар