17.05.2024 08:34
19373
Теглар
«Реал» ЕЧЛ финалида қайси дарвозабон ўйнашини ҳал қилиб олди

«Реал» Чемпионлар Лигаси финалида қайси дарвозабон ўйнашини ҳал қилди.

Журналист Хосе Луис Санчес El Chiringuito телеканалида хабар беришича, мадридликлар бош мураббийи Карло Анчелотти 19 май куни «Вилярреал»га қарши ўйинда Андрей Лунинни, 25 майда «Бетис» билан ва 1 июн куни Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши ЕЧЛ финалида Тибо Куртуани майдонга туширишни режалаштирган.

Белгиялик посбон жароҳат сабаб бу мавсумда атиги 3 та ўйинда майдонга тушди, жумладан, «Реал»нинг Ла Лигадаги сўнгги икки баҳсида. Чемпионлар Лигасида плей-оффида фақат Лунин ўйнаётганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар