17.05.2024 12:20
1527
Теглар
Палмер — АПЛда голли вазиятлардан фойдаланиш бўйича энг яхшиси, энг ёмон реализация эса Нунесда

Коул Палмер Премер-лигада голли вазиятлардан фойдаланиш борасида энг яхши натижани кўрсатмоқда.

WhoScored маълумотларига кўра, «Челси»нинг энг яхши тўпурари ўз вазиятларининг 68 фоизини голга айлантирган. Кучли учликдан Сон Ҳён Мин («Тоттенҳэм», 63%) ва Жан-Филип Матета («Кристал Пэлас», 61%) ҳам ўрин олган. 

«Ливерпул» ҳужумчиси Дарвин Нунес эса лигадаги энг ёмон реализацияга эга — 18%. Кейинги ўринларни Бреннан Жонсон («Тоттенҳэм») ва Расмус Ҳойлунд («Манчестер Юнайтед») эгаллаган — 24%.

Статистикада камида 15та яққол голли имкониятга эга бўлган футболчилар ҳисобга олинган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар