17.05.2024 19:13
2060
Теглар
ОФК клублар ўртасидаги турнирларнинг янгиланган логотипларини намойиш этди

Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган Осиё Футбол Конфедерациясининг 34-конгресси якунида ОФК Элит Чемпионлар Лигаси, ОФК аёллар Чемпионлар Лигаси, ОФК Чемпионлар Лигаси 2 ва ОФК Чақирув лигасининг янги дизайндаги логотиплари намойиш қилинди.

«ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа ушбу муҳим янгиланишлар ОФКнинг қарашлари ва миссияси орқали унинг аъзо ассоциациялари учун жаҳон миқёсидаги мусобақаларни ўтказишга интилишларни кучайтиришини таъкидлади», - дейилади ЎФА хабарида.

Элит Чемпионлар лигасида қитъанинг энг яхши 24 клуби қатнашса, Аёллар Чемпионлар лигаси 12 та жамоадан иборат бўлади. Шу билан бирга, Чемпионлар лигаси-2 турнирида 32 та, Чақирув лигасида эса 20 та жамоа иштирок этиши белгиланган. ОФК кубоги эса расман тугатилган.

Маълумот учун, жорий мавсум Элит Чемпионлар лигасида Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони «Пахтакор» мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.  

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар