17.05.2024 18:15
2266
Клопп: «АПЛда VARнинг бекор қилинишига овоз берган бўлардим. Аслида муаммо унда эмас, одамларни ўзгартириб бўлмаслигида»

«Ливерпул» бош мураббийи Юрген Клопп Англия Премьер-лигасида VAR’дан фойдаланишни бекор қилиш учун овоз бериш ўтказилса, унга қарши овоз беришини айтди.

«Бу футболга ёрдам берган бўларди, аммо ундан қандай фойдаланаётганини кўраяпмиз, бу нотўғри... Шахсан мен VAR’нинг бекор қилинишига овоз берган бўлардим.

Одамлар ушбу технологиядан белгиланган даражада фойдалана олишмайди. Аслида муаммо VAR’да эмас, одамларни ўзгартириб бўлмаслигида, айнан шу сабаб VAR’ни бекор қилишга овоз берган бўлардим», - дейди Юрген Клопп.

Аввалроқ, «Вулверҳэмптон» клуби АПЛ раҳбариятига турнирда VARни бекор қилиш таклифи билан чиққан ва бу масала клублар олдида овозга қўйилиши мумкинлиги айтилган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар