17.05.2024 21:08
1425
Теглар
Кейн Бундеслиганинг сўнгги турини ҳам ўтказиб юборади

Ҳарри кейн белидаги жароҳати сабабли Бундеслига 34-тур доирасидаги «Ҳоффенҳайм»га қарши баҳсни ўтказиб юборади. У 33-турда «Волфсбург» (2:0) билан ҳам ўйнамаганди.

«Бавария» бош мураббийи Томас Тухелнинг айтишича, Кейн «Реал»га (1:2) қарши Чемпионлар лигасининг жавоб ўйинида белидан жароҳат олган. Уни ҳозирда шахсий шифокори даволамоқда.

30 ёшли ҳужумчининг Евро-2024 олдидан олган жароҳати келаси ҳафтада Англия миллий жамоасининг кенгайтирилган таркибини эълон қилиши кутилаётган Гарет Саутгейтга муаммо бўлиши мумкин. 

Маълумот учун, Кейн Германия чемпионатида 32 ўйинда майдонга тушиб, 36 та гол урди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар