«Интер» Начо Фернандесга қизиқиш билдирмоқда.
Олдинроқ «Реал» сардори мавсум охирида ўз жамоасини эркин агент сифатида тарк этиши ҳақида раҳбариятга маълум қилганди. Хабар қилинишича, 34 ёшли ҳимоячи фаолиятини МЛС клубларидан бирида давом эттириш имкониятларини кўриб чиқмоқда ва аллақачон «Байер» таклифига рад жавобини берган.
La Gazzetta dello Sport'нинг ёзишича, испаниялик футболчи янги чақирувларга қизиқади ва ҳар доим А Серияни диққат билан кузатиб келган.
«Интер» бир нечта ҳимоявий позицияларда ўйнай олиши, шунингдек, еврокубокларда ажойиб тажрибага эгалиги сабаб ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиши мумкин. Фаолияти давомида Начо «Реал» билан 5 марта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан, кетма-кет 14 мавсумда турнирда 68 та ўйин ўтказган.
Бу ёзда Стефан де Врей кетса, «нерадзурри»нинг Начога қизиқиши сезиларли даражада ошиши кутилмоқда. Нидерландиялик ҳимоячи «Фейеноорд»га қайтиши айтилмоқда.