17.05.2024 10:36
1968
Хави: «Ҳозир мен ва футболчилар учун осон эмас. Биз совринлар ютишни хоҳлаймиз»

«Барселона» бош мураббийи Хави Ла Лига 36-туридан ўрин олган «Алмерия»га (2:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Рақибда яққол голли вазиятлар, дарвоза устуни ва яна икки эпизод бўлди. Менимча, қатъият етишмади. Устунликка эришдик ва ўзимизни қулай ҳис қилдик. Иккинчи голни эртароқ уришимиз мумкин эди.

Ишончли ғалаба ва бу бизни минимал мақсадимизга — иккинчи ўринни эгаллаш имкониятига яқинлаштиргани ажойиб.

Фермин менга икки ярим йил олдин маъқул келган. Унинг етуклигини, яккакурашларга тайёр эканлигини кўряпман. У кўп йиллар давомида асосий таркиб ўйинчиси бўлади. 

Ҳозир мен ва футболчилар учун осон эмас. Биз совринлар ютиб, улар учун курашишни истаймиз. Уй вазифамизни бажардик. Лекин бизда жуда яхши таркиб бор, фидойилик ва профессионаллик кўриниб турибди. Футболчиларнинг ўзларига қўяётган талаблари даражасидан мамнунман», — дея каталонияликлар устозининг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар