17.05.2024 08:31
3249
Теглар
Хави «Барса» бошқарувида Ла Лигада 100 та ўйин ўтказган 9-мураббийга айланди

«Барселона» Испания чемпионатининг 36-турида «Алмерия»ни (2:0) мағлуб этди.

Бу баҳс Хави учун каталонияликлар бошқарувида Ла Лигадаги 100-ўйин бўлди. У 2021 йилдан бери «кўк-анорранглилар»ни бошқармоқда. 

Испаниялик мутахассис юзлик маррага етган «Барса»нинг 9-мураббийига айланди. Бу борада рекордчи Йоҳан Кройфф саналади — 300.

Хави 100 та ўйиннинг 69 тасида ғалаба қозонди. Бу борада фақат Пеп Гвардиола (79) ва Луис Энрике (75) яхшироқ натижа қайд этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар