Римда ўтган Италия Кубоги финалида «Ювентус» ва «Аталанта» тўқнаш келишди. Беллашувда Влаҳовичнинг тезкор голи Турин клубига ғалаба келтирди.
Шу тариқа «Ювентус» ўз тарихида 15-бор мамлакат кубогини қўлга киритди. Бу — Италия рекорди.
Эътиборлиси, Массимилиано Аллегри «Юве»га қайтганидан (2021 йилда) сўнг биринчи совринини ютди.
Италия Кубоги. Финал
Аталанта — Ювентус 0:1
15 май, «Олимпико»
Гол: Влаҳович (4).
Аталанта – Карнезекки, Заппакоста (Ҳатебур, 59), Жимшити, Ҳин (Скальвини, 59), де Рон (Толои, 65), Ружери, Пашалич (Миранчук, 59), Копмейнерс, Эдерсон, де Кетеларе (Туре, 46), Лукман.
Ювентус – Перин, Камбиязо (Веа, 81), Данило, Бремер, Гатти, Рабио, Николусси-Кавиля (Миретти, 62), Маккенни, Кеза (Йилдиз, 69), Влаҳович (Милик, 81), Айлинг.
Огоҳлантиришлар: Ҳин (17), Влаҳович (55), Жимшити (78), Бремер (90), Толои (90+6).