15.05.2024 20:01
1640
Теглар
Винисиус, Беллингҳем, Левандовски, Гризманн, Иско – Ла Лига мавсумнинг энг яхши ўйинчиси номига 10 даъвогарни эълон қилди

Ла Лига расмий сайти мавсумнинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогар номзодлар рўйхатини маълум қилди.

Унга кўра, 2023/24 йилги мавсум якунларига биноан 10 ўйинчи совринга даъвогарлик қилмоқда. Булар – Жуд Беллингҳем, Винисиус Жуниор (иккиси ҳам – «Реал»), Такефуса Кубо («Реал Сосиедад»), Артем Довбик, Алеиш Гарсия (иккиси ҳам – «Жирона»), Роберт Левандовски («Барселона»), Антуан Гризманн («Атлетико»), Иско («Бетис»), Кириан Родригес («Лас-Пальмас») ва Александр Серлот («Вилярреал»).

Маълумот учун, ғолиб номи 28 май куни бўлиб ўтадиган тақдирлаш маросимида эълон қилинади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар