15.05.2024 16:42
8911
Теглар
Суперлига томошабинлар ташрифи: Водий дербисида мавсум рекорди қайд этилди

Суперлига 7-турида томошабинлар ташрифи бўйича мавсум рекорди қайд этилди.

Фарғонада ўтган «Нефтчи» - «Андижон» (2:2) учрашувида 19 867 томошабин ташриф буюрди. Бу Суперлига-2024да энг кўп томошабин йиғилган учрашувга айланди. 

Қайд этиш жоиз, «Истиқлол» стадионида ўтган учрашувда яна 2 мингдан ортиқ томошабинлар стадион ташқарисида қолиб кетганди.

Бунгача 6-турда ўтган «Андижон» - «Сўғдиёна» учрашувида энг кўп мухлис йиғилганди – 18 012.

Бу турда энг кўп мухлис Фарғонада кузатилган бўлса, энг кам томошабин Олмалиқда ўтган «Металлург» - «Қизилқум» (0:0) ўйинига кирган – 538 томошабин.

Суперлига 7-тур томошабинлар ташрифи:

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар