16.05.2024 01:13
3552
Теглар
Россия Кубоги. «Зенит» ЦСКАни пеналтилар сериясида мағлуб этиб, суперфиналга йўл олди

Россия Кубогида РПЛ йўли финалида «Зенит» ва ЦСКА тўқнаш келишди. Жавоб беллашувида ҳам асосий вақтда ғолиб аниқланмади. Пеналтилар сериясида эса Сергей Семак жамоасининг қўли баланд келди. 

Москва клуби сафида Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Аббос Файзуллаев 87 дақиқа ҳаракат қилди. 

«Зенит» 2 июн куни бўлиб ўтадиган суперфиналда «Балтика»га қарши майдонга тушади. 

Россия Кубоги. РПЛ йўли

Финал. Жавоб баҳси

Зенит ЦСКА 0:0

Пеналтилар серияси — 5:4.

15 май, «Газпром Арена»

Зенит – Адамов, Родригао, Алип, Барриос, Василев (Эракович, 46), Ахметов (Клаудинио, 62), Вендел (Кассиерра, 73), Артур (Дуглас Сантос, 46), Ерохин, Педро (Мостовой, 81), Изидор.

ЦСКА – Тороп (Шайхутдинов, 36), Агапов, Мойзес (Ҳелвен, 55), Дивеев, Виллиан Роша, Гайич (Мусаев, 63), Зделар, Обляков, Файзуллаев (Давила, 87), Заболотний, Чалов (Риванди, 63).

Огоҳлантиришлар: Василев (12), Изидор (83), Клаудинио (87).

Биринчи ўйин — 1:1.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар