Лука Модрич мавсум якунида «Реал»ни тарк этади.
Relevo хабарига кўра, Мадрид клуби хорватиялик яримҳимоячи билан кутилмаган воқеа рўй бермаса, шартномани узайтирмоқчи эмас. Қарор деярли қабул қилинди ва яқин ҳафталарда эълон қилинади.
Қайд этилишича, 38 ёшли футболчининг ўзи бу ҳолатдан мамнун эмас, Лука фаолиятини «Реал»да давом эттирмоқчи ва қолиш учун маошини камайтиришга тайёр.
Бироқ «қаймоқранглилар» раҳбарияти ёш футболчиларга, хусусан, уларнинг фикрича, хорватияликнинг изидан бора оладиган Арда Гулерга кўпроқ имкон бермоқчи. Таъкидланишича, туркиялик футболчи бу мавсумда Карло Анчелотти Модрични захирадан кўпроқ туширгани учун кам ўйнади.
Бундан ташқари, молиявий жиҳат ҳам муҳимдир. Модрич — жамоадаги энг кўп маош олувчи футболчилардан бири ва унинг кетиши ёзги трансферлар учун жой бўшатишга ёрдам беради. Айниқса, Килиан Мбаппе эркин агент сифатида келган тақдирда ҳам унинг маош ва бонуслари «Реал»га катта қийматга тушади.
Модрич 2012 йилдан бери «Реал»да ўйнайди.