15.05.2024 13:05
2139
Теглар
«Реал» бир мавсумдаги «қуруқ ўйинлар» сони бўйича ўз рекордини янгилади

«Реал» Испания чемпионатида бир мавсумдаги «қуруқ ўйинлар» сони бўйича ўз рекордини ўрнатди.

Ла Лиганинг 36-турида Карло Анчелотти шогирдлари «Сантиаго Бернабеу»да «Алавес»ни мағлуб этишди (5:0).

«Реал» бу мавсумдаги 20-баҳсда тўп ўтказиб юбормади ва клуб тарихидаги энг яхши натижани қайд этди. Андрей Лунин 10, Кепа Аррисабалага 7, Тибо Куртуа 3 ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаган. 

Олдинги рекорд — 19 та ўйин кетма-кет икки мавсумда қайд этилган: 1986/87 ва 1987/88.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар